Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Миқдори чекланмаган, тугамайдиган маъдан умумий мулк ҳисобланиб, шахсий мулк бўлиши мумкин эмас. Термизий Абяз ибн Ҳаммолдан ривоят қилади:


«أَنَّهُ وَفَدَ إِلَى رَسُولِ اللهِ с.а.в.  ، فَاسْتَقْطَعَهُ الْمِلْحَ فَقَطَعَ لَهُ، فَلَمَّا أَنْ وَلَّى، قَالَ رَجُلٌ مِنَ الْمَجْلِسِ: أَتَدْرِى مَا قَطَعْتَ لَهُ؟ إِنَّمَا قَطَعْتَ لَهُ الْمَاءَ الْعِدَّ، قَالَ: فَانْتَزَعَهُ مِنْهُ» 
«У Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига вакил бўлиб келганида у кишидан туз (кони)ни ажратиб беришни сўради. Пайғамбар с.а.в.ажратиб бердилар. У қайтиб кетгач, ўтирганлардан бири, нимани бўлиб берганингизни биласизми, сиз оқар сувни бўлиб бердингиз-ку, деди. Шунда Пайғамбар с.а.в. ундан қайтариб олдилар». Туз тугамаганлиги боис оқар сувга ўхшатиляпти. Пайғамбар с.а.в.нинг Абяз ибн Ҳаммолга туз тоғини бўлиб берганлари уни бўлиб бериш жоизлигини кўрсатади. Унинг туганмас маъданлигини билганларидан кейин қайтариб олишлари эса туганмас маъданнинг жамоат мулки эканини, ҳусусий мулк бўлиши мумкинмаслигини англатади. Бу ерда «туз» сўзидан мурод тузнинг ўзи эмас, умуман, маъдандир. Чунки унинг туганмаслигини билганларидан кейин (тузлигини аввалданоқ билган эдилар) қайтариб олдилар. Демак, тақиқлашга унинг туганмас маъданлиги сабаб бўляпти. Абу Убайда айтади: «Пайғамбар с.а.в.нинг Абяз ибн ҳаммол Маҳрабийга Маҳрабдаги тузни ажратиб беришлари, сўнг эса қайтариб олишларига сабаб бундай: Абязга ўлик ерларни тирилтириб, обод қилиш учун ажратиб бергандилар. Пайғамбар с.а.в.га у ернинг оқар сувлиги, яҳни худди қудуқ ва булоқ сувидек, битмас-туганмас маҳданлиги аён бўлгач, ундан қайтариб олдилар. Негаки Пайғамбар с.а.в.нинг суннатлари ўт-ўлан, олов ва сув борасида одамларнинг тенг шериклиги эди. Шунинг учун уни ёлғиз бир кишининг мулкига айлантиришни ёқтирмадилар». Туз маъданлардан бири бўлгани учун, демак Расул с.а.в.нинг уни Абязга бўлиб бериб, кейин қайтариб олишлари унинг шахсий мулк бўлмаслигига иллат ҳисобланади. Пайғамбаримиз туганмас туз бўлганлиги учун эмас, туганмас маъдан

 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143